Мақолада Наманган вилоятида пиллачилик тармоғини ижтимоий –иқтисодий ривожланиши ҳолати ўрганилган. Хусусан, вилоятда ипак қурти озуқабазасини ҳозирги аҳволи, унинг пасайиб кетишига олиб келган салбий оқибатлар, муаммова камчиликлар амалий жиҳатдан таҳлил қилинган.Пиллачилик тармоғини иқтисодий томондан ривожлантиришда мамлакатимиз ва хориж олимларининг илмий изланишлари, шунингдек, меъёрий –ҳуқуқий қонунлар изчил таҳлил қилинди. Наманганвилоятида ипак қурти озуқа базаси ривожлантиришдаги афзаллиги ва имкониятлари ўрганилиб, илмий жиҳатдан таклифлар берилди